Самвел Бабаян: "Терма жамоага фақат унга лойиқ футболчилар чақирилади" - 24 Июля 2016 - |Uz-Kinolar.Com|

Самвел Бабаян: "Терма жамоага фақат унга лойиқ футболчилар чақирилади" - 24 Июля 2016 - |Uz-Kinolar.Com|

Главная » 2016 » Июль » 24 » Самвел Бабаян: "Терма жамоага фақат унга лойиқ футболчилар чақирилади"
10:33 PM
Самвел Бабаян: "Терма жамоага фақат унга лойиқ футболчилар чақирилади"
"Бугун икки ҳафталик йиғинимизнинг якунида Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушдик. Бугун барча ўйлаган режаларимиз амалга ошгани йўқ. Йигитларда қандайдир босим сезилиб турди. Австриядаги йиғинимиз давомида ҳам бир қанча ўртоқлик ўйинларини ўтказдик. Таклиф этилган йигитлар ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишди.
Терма жамоамизнинг асосий кучи албатта легионерларимиз.
Очиқ айтаман, марказий ҳимоячиларимиз борасида муаммолар бор. Бугун Азим Аҳмедовни бу борада синаб кўрдик. Афсуски, Ислом Тўхтахўжаев ҳам биз билан бирга эмас.
Темурхўжа Абдуҳолиқов? У баъзи принципларга кўра ҳозирча терма жамоага мос келмайди.
Машарипов ўзини яхши кўрсатмоқда. Шу сабабли, у терма жамоага таклиф этилди. Жалолиддин - терма жамоа учун номзод футболчилардан бири.
Таркибни мураббийлар штаби аниқлайди. Агар ушбу таркибда 7 нафар "Пахтакор"чи бўлса улур ушбу савияга мос келади. Улар мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони эканлигини унутмайлик.

Жасур Ҳасанов терма жамоамиз учун ёрдам берадиган футболчи. У ҳақиқий ватанпарвар, терма жамоага мос келадиган футболчи.
Йигитлар етарли даражада ўйнай олишди. Азим Аҳмедов, Камолиддин Тожиевлар бугун кичик жароҳат билан майдонга тушишганди. Азим айнан шунинг учун эрта майдонни тарк этди.
Биз Аъзамовни ҳам, Ашурматовни ҳам текшириб кўрганмиз. Терма жамоага фақат унга мос бўлган футболчилар чақирилади", - дея ўз фикрларини якунлади Самвел Бабаян.
Прикрепления: Картинка 1
Категория: Спорт/Sport | Просмотров: 97 | Добавил: qudratillovaliyev | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Ештиш Радио MULOQOT--FM


Онлайн радио MULOQOT--FM